Тренд® 90

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг самарадорлигини ошириш учун инновацион органосиликон таркибли универсал супер-сингдирувчи

 

Тасир этувчи модда:

Этоксилат изодесил спирт 900 г/л

Кимёвий синфи:

Алифатик этоксилланган спирти

Препарат шакли:

Сувли эритма

Қадоғи:

Пластик идиш 700 мл, 5л.

 

 

Экин тури

Қайси касалликларга қарши ишлатилади

Сарф меъёри л/га

 

Қўллаш даври

Кутиш муддати ва такрорийлиги

Олма

 

0,1

Ўсимлик ўсув даврида қўлланилади

3

Таъсир механизми ва афзалликлари:

Тренд® 90 сирти фаол моддаси билан қўшиб ишлатилганда препаратлар ишчи эритмаси билан тез қоплаб олинишини, препарат барглардан оқиб кетмаслигини ва абсорбция (ўсимликка эффектив сингишини) таъминлаш учун қўлланилади, ҳамда ёмғир ёғганда ювилиб кетишини олдини олади. Тренд® 90 сирт фаол моддаси гербицидлар, фунгицидлар, инсектицидлар, акарицидлар, ўсимликларни ўсишини тартибга солувчи бирикмалар (регуляторлар) ҳамда барг орқали бериладиган ўғитларга қўшиб ишлатилади. Тупроққа солинадиган препаратлар бир текис тақсимланишини таъминлайди. Пестицидлар, ўсишни бошқарувчи препаратлар ва ўғитларни самарасини оширади.

Ишлов бериладиган ўсимлик тури, пестицидлар ва микроўғитларнинг сарф-меъёрлари ҳамда таркиблари билан боғлиқ ҳолда, Тренд® 90 сирт фаол моддаси ишчи эритмаларга 0,15-0,25% концентрацияларда қўлланилади.

Ушбу сирт фаол моддасининг концентрацияси 0,15% бўлганда контакт таъсир этувчи препаратлар билан, 0,25% концентрацияси тизимли (системали) ва ёппасига таъсир қилувчи гербицидлар билан бирга қўлланилса мақсадга мувофиқ бўлади.

Тренд® 90 сирт фаол моддаси ишлов берилаётган ўсимликларга хавфсиз ҳисобланади.

Шу билан бирга, оддий сувли ишчи эритмага нисбатан пестицид ўсимликка чуқур сингиб кириши туфайли фитотоксик таъсири бўлиши эҳтимолини текшириб кўриш мақсадида катта миқёсда қўллашдан олдин Тренд® 90 сирт фаол моддаси билан тайёрланган эритмани кичик дала тажриба майдончаларида ишлатиб, синаб   кўриш тавсия этилади.

Тренд® 90 сирт фаол моддаси асосан препаратлар сувга аралаштириб бўлгандан кейин қўшилса мақсадга мувофиқ бўлади. Қўшишдан олдин бакнинг 80-90% сув билан тўлдирилади ва аралаштиргич ишга туширилади. Аралаштиргич ишлаб турган ҳолда бакка мўлжалланган препарат ёки ўғитнинг аниқ миқдорда қўшилиб аралаштирилади. Сўнгра Тренд® 90 препарати аниқ миқдори қўшилиб аралаштирилади ҳамда  бакнинг қолган қисми сувга тўлдирилади кейин ишчи эритма ишлатилади.

 БИЗНИНГ ТАВСИЯЛАРИМИЗ

Хавфсизлик FMC, учун устувор масала ва биз фермерлар ва бошқа ишчиларни бизни препаратлардан фойдаланилганда хавфсизлик қоидаларини бузмасдан бизнинг тавсияларимизга риоя этишини тавсия қиламиз:

- препаратнинг идиш ёрлиғи матнида кўрсатилган кўрсатмаларга қатъий риоя қилинсин;

- техник жиҳатдан соз ҳолатдаги ва сертификатланган пуркагич ускуналаридан ва технологиялардан фойдаланг ва атроф-муҳитга мумкин бўлган таъсирни камайтиринг;

- терига ва нафас олиш йўлларига пестицидларнинг таъсирини камайтириш учун тавсия этилган шахсий ҳимоя воситаларидан (РРЕ - Personal Protective Equipment) фойдаланинг;

- атроф-муҳитни ифлослантирманг - бўш идишларни пестицид қолдиқларидан яхшилаб ювиб ташланг ва уларни маҳаллий қоидаларга мувофиқ утилизация қилинг, ортиқча пестицидларни тўпланишига ва уларни утилизация муамосига йўл қўйманг.

 

АРАЛАШТИРИШ ҚОИДАЛАРИ

Пуркагич идишни 2/3 қисмини тоза сув билан тўлдиринг, аралаштиргични ёқинг ва ишчи эритмани қўлланиши бошлангунга қадар тўлиқ тайёрлаш даврида уни ўчириш, эритиш, тайёрлаш ва аралаштириш учун етарлича вақт ажратинг.

ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЯХШИ АМАЛИЁТ

1.  Пестицидлар учун омбор қуруқ, қулуфланадиган, қадоқлар очилмаган асл ҳолда сақланг.

2.   Ҳар қандай пестицидни ишлатишдан олдин барча эҳтиёт чораларини ва фойдаланиш кўрсатмаларини диққат билан ўқинг.

3. Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланинг (ҳимоя қолқоплари, кўзойнаклар, ниқоблар, комбинезонлар, этиклар).

4.  Доимий равишда пуркагич ускунасини текширинг ва калибрланг. Уни мос хонада ёки махсус жойда сақланг.

5.    Пуркагич идишни тўлдиришни кузатиб боринг ва ишчи эритманинг ҳажмини кузатиб боринг (текшириш

клапнларини ишлаши, ортиқча тўлдиришдан сақланинг). Фақат иш жараёнида фойдаланишингиз мумкин бўлган ишчи эритма ҳажмини тайёрланг.

6.  Пестицидлар идишини уч марта тоза сув билан ювиб ташланг ва чайилган сувини пуркагич идишига (бакга) қўшинг.

ҚЎЛЛАНИШДА

7.  Дренаж ва ариқларни пестицидлар билан ишлов берманг. Ишчи эритмани дренаж ариқларига, сув оқимларига, йулларга, таъсирчан ( сезгир) экинлар эгаллаган қўшни далаларга, шаҳар ёки қишлоқ аҳоли яшаш жойларига заҳар заралари етиб келмаслик учун оптимал ҳарорат ва шамол тезлиги 2-3 м / с дан ошмаган ҳолда қўлланг.

ФОЙДАЛАНГАНДАН КЕЙИН

8.   Барча ишчи эритмани қўллаганингиздан кейин, пуркагич идишини (бакни) тоза сув билан яхшилаб ювиб ташланг ва натижада олинган сувини ишлов берилган жойга пурканг.

9.  Шахсий ҳимоя воситаларини кўп маротаба ишлатиладигани бўлса тозаланг ёки ювинг. Қўлларингизни ювинг. Ювиниб олинг (Душ қабул қилинг).

Бўш пестицид идишларини мавжуд қоидаларга мувофиқ утилизация қилинг.

Ишнинг нархини ҳисобланг
Telefon рақамингизни юборинг ва менежеримиз сизга қўнғироқ қилади
ЮБОРИШ
Спасибо! Форма отправлена
Алоқа маълумотлари
Рақамга қўнғироқ қилинг:
Манзил;
Ўзбекистон, Тошкент, Мирзо-Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 30
Муҳим саволга жавоб топмадингизми?
Telefon орқали маслаҳат олинг ёки бизга ёзинг
Сиз бизга мурожаат қилишингиз мумкин
это поле обязательно для заполнения
Сизнинг исмингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
Спасибо! Форма отправлена
Заказать
это поле обязательно для заполнения
Ваше имя:*
Скрытое поле:
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена
Ҳозир сўров қолдиринг
это поле обязательно для заполнения
Сизнинг исмингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена